Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди

Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади. Барча ташвиқот ишлари шу кунларгача ўтказиб бўлган бўлиши керак.

Мана шуларни инобатга олган ҳолда , бугун ҳамда эртага сайлов куни турли ташвиқот ишларини олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Изоҳ: бу ерда гап айни бир номзодга овоз беришга чорлаш ҳақида кетмоқда. Сайловнинг ўзига оид бошқа хабарлар, шунингдек барча сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорлайдиган умумий ташвиқотга рухсат этилади. Сайлов жараёнларида қатнашиш бу ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқидир.