Қирғизистон Республикаси Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов бюджетга ўз ҳисобидан 2 млрд сом тўлаб берди. Бу ҳақда «Тазабек» нашри хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, бугун, 23 октябрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Президент Садир Жапаров Раимбек Матраимовнинг иши бўйича муносабат билдирган.

Маълум бўлишича, Раимбек Матраимов ўз айбини тан олганлиги учун, унга 260 минг сом жарима солинган. Ундан ўз ҳисобидаги савдо маркази, квартира мусодара қилиниб, етказилган зарарни қоплаш учун Раимбек Матраимов ҳисобидаги квартира шифокорларга берилган. Блогерлар эса унинг мол-мулкини қайтариш кераклиги ҳақида фикр билдиришмоқда.