Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келаси йили истаган ҳар бир кишига Қирғизистонга кўчиб ўтишга ёрдам берилади.

Маълумотларга кўра, Афғонистондаги қирғизлар асосан Помирда, Бадахшон вилоятининг Вахон тумани ҳудудида яшайди, – дея хабар беради Спутник.

Эслатиб ўтиш керакки, 2021-йил 4-апрел куни Садир Жапаров Афғонистондан Ўш вилояти Олой туманининг Талди-сув қишлоғига кўчирилган Помир қирғизлари билан учрашган эди. Учрашувдаги нутқида президент Помирда қолган қирғизларни кўчириб келиш, уларга фуқаролик бериш ва ишсизлик масаласини ҳал қилишни тезлаштиришга ваъда берганди.