Хитой полицияси машҳур мусиқачи, шунингдек, “пианино шаҳзодаси” сифатида танилган Ли Юндини пул эвазига жинсий алоқада бўлганликда айблаб ҳибсга олганини эълон қилди.

Пекин полицияси айбловларни ижтимоий тармоқлардаги видеороликда эълон қилди.
Биринчи хабарда фақат пианиночининг исми кўрсатилган бўлса, иккинчисида пианино тугмалари ва “Инсон оқ ва қора ранглар ўртасида аниқ чегара чиза олиши керак” иборалари акс этган.

Т24 хабарига кўра, фуқаролар вазият ҳақида уларга хабар беришганини айтди.
Хитой давлатининг “Халқ кундалик газетаси”ҳам Ли 29 ёшли аёл билан бирга ҳибсга олинганини тасдиқлади. Хитой мусиқачилар уюшмаси Лининг аъзолиги тугатилганини эълон қилди.

Ли иштирокидаги телекўрсатувнинг айрим эпизодлари ҳам интернетдан олиб ташланди.