“Эхо Москва” журналисти Майя Пешкова коронавирусдан кечаси касалхонада вафот этди. Пешкова 75 ёшда эди. У радио эшиттиришнинг илк кунларидан радиостанцияда ишлаган.

Майя Пешкова Молдавия ССРда туғилган, Кишинев давлат университетининг кимё факультетини тамомлаган, кейин иккинчи олий маълумот – матбаачиликни олган.

1992 йилдан бери “Эхо Москва” радиостанциясида ишлайди. У “Ўтмаган вақт”, “Китоб казиноси”, “Ўйин майдончаси”, “Сарлавҳа саҳифаси”, “Китоблар атрофида” дастурлари муаллифи эди.

Марҳум журналист Юрий Буслаэв билан биргаликда M.Цветаэванинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги “Кумуш сакраш” дискини ҳам чиқарган.

Шунингдек у 2006 йилда Александр Блокнинг кумуш медали билан тақдирланган. Матбуот ва оммавий коммуникациялар федерал агентлигининг миннатдорчилиги билан ҳам рағбатлантирилган.