“Ливерпуль” ва Салaҳ янги шартнома борасида келиша олмади Thetimes.co.uk нашри хабарига кўра, клуб ва 29 ёшли мисрлик футболчининг агенти ўртасида шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Қайд этилишича, ҳужумчининг агенти маошини ҳафтасига 400 минг фунтга кўтаришни сўрамоқда, бироқ “Ливерпуль” ҳали бундай шартларга рози бўлмаган.

Салaҳнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Салаҳ жорий мавсум Премьер лигада саккизта ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди.