“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду клубга совринлар ютиш учун қайтганини айтди.

“Мен ғалаба қозониш, совринларни ютиш учун келдим. Мен дам олишга келмадим. Мен буни клубга айтдим.

Мен жамоада катта имкониятларни кўряпман. Катта салоҳиятга эга ёш футболчилар бор. Мен бу ерга ғалаба қозониш ва жамоага ёрдам бериш учун келдим.

Фаолиятимда қанча соврин ютганим муҳим эмас – мен ҳали ҳам мотивациядаман, ҳатто шу ёшда ҳам.

Бу менинг ҳаётимдаги янги саҳифа. Шунинг учун мен бу ердаман”,-дейди 36 ёшли португалиялик.

Маълумот учун, Роналду “МЮ” сафида 8та ўйинда 6та гол урди.