Конте“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Dailiy Star хабар берди. Агар “қизил иблислар” нинг ҳозирги устози Оле -Гуннар Сульшер ишдан бўшатилса, у “Манчестер Юнайтед” ни қабул қилишга рози бўлади.

Аввалроқ, “Ливерпул” билан бўладиган учрашув “Манчестер Юнайтед” даги норвегиялик мутахассис учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор эди.

Контенинг сўнгги иш жойи “Интер” бўлиб, у билан 2020/21 йилги мавсумда Италия чемпионига айланган.

Маълумот учун, “МЮ” Премьер лига жадвалида 8та турдан сўнг 6 ўринни банд этмоқда.