2021 йил 23 октябр куни Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Петров Константин Викторович ва Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти бўлим бошлиғи Искаков Даурен Тлеукенович билан учрашув жараёни бўлиб ўтди.

Тадбирда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари, унга тайёргарлик кўриш ишлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Марказий сайлов комиссияси раиси Константин Петров Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш ва сайлов жараёнлари билан яқиндан танишиш имконияти учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Айтиб ўтиш жоизки, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.