“Fichajes”нинг сўзларига кўра, “Ювентус” 27 ёшли испаниялик дарвозабон Кепа Арризабалага хизматига қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг хабар беришича, Tурин клуби ёзги трансферлар вақтида дарвозабон билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Арризабалага жорий мавсумда “Челси”нинг учта ўйинида майдонга тушиб, битта гол ўтказиб юборди.