Тошкент-Ўш йўлида  содир бўлган  йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида  ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда Ички Ишлар Вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 15 октябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент-Ўш йўлининг 246 километрида, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Андижон вилоятида яшаган, 1992 йилда туғилган фуқаро Андижон вилоятида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаронинг номида бўлган Исузу русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдиндан ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Киа-Бонго русумли автомашинасини орқа қисмига урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, Исузу русумли юк автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб келинаётган вақтида вафот этган. Киа-Бонго русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия лат ейиши, бошининг тепа қисми йиртилиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси  томонидан 2021 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.