“Барселона” ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Хави Эрнандес мураббийлик фаолиятида яна бир совринни қўлга киритди.

Хави “Ал-Садд” билан Қатар Амири кубогини қўлга киритди. Финалда “Ал-Садд” “Ал-Райян” клубини мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар церийасида эса Хави шогирдлари ғалаба қозонди (5:4).

Эслатиб ўтамиз, Хави “Ал-Садд”ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда.