Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси президентлик сайловининг Фарғона вилояти Сўх туманида нечта участка ташкил этилгани маълум бўлди.

Унга кўра сайлов жараёнларининг шаффоф ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан Сӯх туманида 30 та сайлов участкасига ташкил этилган бӯлиб, улардан 2 таси ёпиқ тарзда ташкил этилган ҳамда барча қулайликлар яратилган.

Шунингдек, Effcet.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов Шоҳмардон туманидаги сайлов участкасига бориб, у ерда сайловчиларга яратилган шароитни бориб ўрганди.