Серхио Бускетснинг айтишича, “галактикос” билан навбатдаги принципиал жангда каталонияликлар жуда ишончли ўйнаши ва қатъиятлироқ бўлиши керак.

“Ғалаба бизга ишонч бағишлайди ва бизни жадвалнинг юқори қаторларига яқинлаштиради. Биз мавсумни ўзимиз хоҳлагандек бошламадик. Мусобақа узоқ давом этади. Бўлажак ўйин жуда муҳим.

Биз ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Охирги ўйинларда қатъиятлироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Биз барча совринлар учун курашмоқчи бўлган жамоа сифатида ўйнашимиз керак. Яхшилашимиз керак бўлган нарсалар кўп. Бошқа клублар билан рақобатлашиш учун биз янада ишончли ҳаракат қилишимиз ва хатоларни тузатишимиз керак “, – дейди Бускетс.

Маълумот учун, “Барселона” – “Реал” ўйини 24 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 19:15да бошланади.