Каталония клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Ла Лигада “Реал” билан уй учрашуви арафасида интервью берди. Жамоалар 24-октябрь куни “Камп Ноу”да тўқнаш келишади.

“Классикода ғалаба қозониш имкониятим бор. Бу менинг хотирамда абадий қолади. Шу мақсадда бу ерга келдим. Қандай қилиб ғалаба қозонишимиз мумкин? Муваффақият қозониш, голли вазиятлар яратиш муҳим. Ғалаба ниҳоятда муҳим. “Эл-Классико”даги ғалабалар мухлисларга ҳақиқий бахт бахш этади”, – деди Кун Агуэро

Маьлумот учун,  Агуэро “Барселона” сафида 1та ўйинда майдонга тушди.