Британия Мудофаа вазирлигининг “банк” махфий бўлими ўз ҳаракатларини Россия ва Хитойга қарши курашга йўналтирган. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, бу бўлинма олти йил аввал Сурия ва Ироқда ИШИД тижорий фаолиятига қарши курашиш учун яратилган.

Унда собиқ банкирлар ва молиячилар ишлаган ва мазкур соҳа мутахассислари асосан товар бозори ва халқаро капитал оқимига катта эътибор қаратган.

Ишчи гуруҳ ходимлари: махсус кучлар, махсус хизматлар, шунингдек, ахборот урушига қарши кураш бўлимининг 77 бригадаси билан бирга ишлади. Уларнинг вазифаси молиявий жиҳатдан чеклаш орқали душманни заифлаштириш.

Бу йил нафақага чиққунга қадар ушбу операцион ишни назорат қилган Эдвард Стрингер нашрга рақибларининг бизнес моделининг муҳим элементларини топиш, уларни йўқ қилиш ва алмаштиришни иложи борича қийинлаштириш кераклигини айтиб ўтган.

Нашрнинг маълумот беришича, ИШИДга қарши операция тугагандан сўнг, бўлинма аниқ вазифалар учун ишлатилган ва Буюк Британия Мудофаа вазирлиги таркибидаги доимий бўлинма ҳисобланмаган.