АҚШ президентининг Давлат котибига йўллаган меморандумида Жо Байденнинг Афғонистондан қочган қочқинлар учун 976 миллион доллар пул маблағи ажратмоқчи эканлиги ҳақида маълумот берган. Унга кўра, бундай ёрдамлар асосан Халқаро ташкилотларга бадаллар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳукуматлар ва АҚШ расмийларига пул маблағи ажратиш шаклида амалга оширишга рухсат берилади.

Аввалроқ июнь ойида Афғонистон Президенти (эндиликда экс-президент) Ашраф Ғанига АҚШ Президенти билан учрашганди. Суҳбат давомида Байден Ғанига 3 млрд доллар молиявий ёрдам ваъда қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден АҚШ Афғонистонга узоқ масофадан зарба бериш имкониятини сақлаб қолиши ва АҚШ қўшинлари чиқарилгандан кейин Афғонистон ҳукумати қуламайди деб таъкидлаган эди.