Сайловнинг дастлабки натижалари душанба куни тушдан кейин маълум бўлади.

Бу ҳақда МСК вакили Гулноза Исмоилова халқаро медиа холлда бўлиб ўтган муҳокамада айтиб ўтди, деб хабар беради Спутник Ўзбекистон мухбири.

“Сайлов участкаларида овоз бериш соат 20:00 да тугайди. Овозларни ҳисоблаш дарҳол бошланади. Овоз беришнинг дастлабки натижалари эртаси куни, 25 октябрь соат 12:30 га қадар маълум бўлади”, — деди спикер.
Бугун Ўзбекистонда сукунат куни. Якшанба куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.