Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманининг “Завқий” МФЙ Хумдон қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар чиқиш қилиб, маҳаллада томорқа қувурлари ўзлаштириб юборилгани ва  бу қилмишни содир этган шахсга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги маълум қилинган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди. Унга кўра,  Деҳқонобод туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ғ.Э.га нисбатан 2021 йилнинг 20 август куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.