Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз кечган баҳсда “Сурхон” минимал ҳисобда “Қизилқум”ни мағлуб этди.

Шу тариқа, очколари сонини  “Сурхон” 21 тага етказиб олган ҳолда, 10-ўринга кўтарилиб олди. 8-поғонадаги навоийликлар 31 очко жамғарган.

Гол: Жасур Холтўраев.

“Сурхон”: Рустам Нартаджиев, Жавоҳир Соҳибов, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Ислом Тошпўлатов, Жаҳонгир Аҳмадов, Зоҳир Пиримов, Жасур Холтўраев, Ҳусниддин Ғофуров, Ўрал Чориев, Беҳруз Шайдулов.

“Қизилқум”: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Ислом Кенжабоев , Гиорги Кухианидзе, Салим Мустафоев, Жамшид Ҳасанов, Ислом Тўхтахўжаев, Азизбек Усмонов, Элгужа Григалашвили, Шаҳзод Туропов, Олег Толмасов.

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Садиллоев 70.