“ПСЖ” Фатига йилига 15 миллион евро маош ва 30 миллион евролик имзо бонусини таклиф қилди “ПСЖ” “Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фатини эркин агент сифатида сотиб олмоқчи эди.

“ПСЖ” 2022 йилнинг ёзида жамоани тарк этмоқчи бўлган ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўрнига Фати билан шартнома имзоламоқчи эди. Парижликлар 18 ёшли футболчига солиқлар тўланганидан кейин йилига 15 миллион евро маош ҳамда 30 миллион евролик имзо бонусини таклиф қилишга тайёр эдилар. “Ливерпул” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам Фатига шундай маош тўлашга тайёр эдилар.

Бироқ, футболчининг агенти Хорхе Мендес “Барса”ни испанияликнинг ривожланиши учун энг яхши вариант деб билди. Фатининг ўзи ҳам Каталонияда қолишни хоҳлаган, деб ёзади Мундо Депортиво.

Бир неча кун олдин “Барса” Фати билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лиганинг 3 ўйинида 2 та гол урди.