ОФК кубоги ярим финал босқичи доирасида “Насаф” клуби ўз майдонида “Ли Ман” жамоасини қабул қилди.
“Марказий” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “аждарлар” 3:2 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи гол 26-дақиқада Ҳусайн Норчаев томонидан киритилди.

Бу орқали ҳужумчи турнирдаги голлари сонини 7 тага етказиб олди.

ОФК расмий сайти “Инстаграм” саҳифаси орқали Норчаевнинг суратини жойлади.

Маьлумот учун, Норчаев ушбу мавсум ОФК кубогида 6та ўйинда 7голга муаллифлик қилди. Таъкидлаш керак ҳозирда футболчи эндигина 19 ёш.