Англиянинг саудиялик инвесторлар томонидан сотиб олинган “Ньюкасл” клуби Пауло Фонсека билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Тhe Telegraph хабар бермоқда.

Унга кўра, ҳозирда ишсиз бўлган португалиялик мураббий Пауло Фонсека фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. “Ньюкасл” мутахассис билан музокараларни бошлаган ва йилига бонуслар билан бирга 6 миллион фунт стерлинг миқдорида маош беришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фонсека бошқарган охирги жамоа Италиянинг “Рома” клуби ҳисобланади.

Аввалроқ клуб Стив Брюсни истеъфога чиқаргани хабар қилинганди.