Мингбулоқ пахтакорлари 2021 йилги пахта хомашёси етиштириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажардилар, дея хабар бермоқда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2021 йил режасига кўра, мингбулоқлик пахтакорлар 41911 тонна пахта хом ашёсини тайёрлашни режалаштирган бўлиб, 22 октябрь ҳолатига кўра, ҳудуддаги жами 312 фермер хўжалиги режани  100,2 фоизга бажариб, 41995 тонналик хирмон кўтарилди. Пахта режасини бажариш бўйича Мингбулоқ тумани Наманган вилоятида Тўрақўрғон туманидан кейин иккинчи бўлди.

Бу мингбулоқликлар учун катта зафар. Чунки, ҳудуддаги ерларнинг захланиши юқорилиги деҳқон фермерлер учун пахта ҳосилини етиштириш, парваришлаш ва йиғиб олишда бирмунча қийинчиликлар туғдиргани сир эмас.