Аргентина терма жамоаси ва “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг уйи у йўқлигида талон-тарож қилинди. Ўғрилар сешанба куни кечқурун биринчи қаватдаги ойнани синдириб, Турин яқинидаги 27 ёшли футболчининг вилласига киришган.

Босқинчиларни ҳудудни кузатаётган қўриқчи пайқади. У ҳаракатланаётган одамларни кўрган ва тегишли жойга хабар берган. Зарар қиймати ҳали номаълум.

Тахминларга кўра, ўғрилар Дибаланинг соатоар коллекциясини олиб чиқишган.