Бугун Ўзбекистонга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида  тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2 755 820 дозаси эмлаш учун топширилган.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

1 594 480 дозаси AstraZeneca;

25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

720 500 дозаси “Sputnik V”;

3 000 060 дозаси Moderna;

1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.