Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Набиевич Кабулов “Толибон” ҳукумати қачон тан олинишини маълум қилди.

                                                                  ФОТО: Замир Набиевич Кабулов
Бу, албатта бир кун амалга ошади. Ушбу масала афғон делегациясига ҳам батафсил тушунтирилди.

Қачон-ки улар халқаро ҳамжамиятнинг инклюзив ҳукумат ва инсон ҳуқуқлари борасидаги кутилмаларининг катта қисмини амалга оширишни бошласа“, – деб жавоб берди Кабулов.

Маълумот ўрнида, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Набиевич Кабулов Ўзбекистонда туғилган.

Куни-кеча, Ўзбекистон “Толибон” ҳокимиятини тан олиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам ушбу масалага тўхталиб ўтганди.

ФОТО: Исматулла Иргашев
Нафақат Ўзбекистон делегацияси, балки барча иштирокчи давлатлар учун гуманитар фалокат яқинида турган Афғонистон халқига ёрдам қўлини чўзиш асосий мақсад бўлиб қолади. Устига-устак қиш ҳам яқинлашмоқда”,– дейди Иргашев Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Дипломат сўзларига кўра,Ўзбекистон толиблар ҳокимиятини тан олиши учун у қўйидаги шартларни бажармоғи керак:

  • Доҳа шартномасидаги мажбуриятларини бажариши;
  • Афғонистон жамиятининг барча сиёсий томонларини ифодаловчи ҳукуматни ташкил этиши;
  • Инсон ва аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаши;
  • Қўшни давлатларни хатарга қўйиб Афғонистон ҳудудидан террорчилар фойдаланишларига йўл қўймаслиги.
Толибон” ҳукуматини тан олиш барча шерик давлатлар томонидан келишилган қадам бўлади, ҳеч ким бошқалардан ажралиб турмайди, лекин ҳозирча тан олиш учун имконият йўқ”, – деди Иргашев.

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев  Афғонистон ҳақида тўхталиб ўтди.

ФОТО: Шавкат Мирзиёев

Ҳеч қачон дунё иқтисодиёти бундай жиддий синовга дуч келмаган. Касаллик туфайли энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолди. Биз шундай вазиятда ҳам иқтисодиётимизни сақлаб туришга ва ҳатто ўсишга эришдик.

Албатта, пандемия талабларидан ҳаммамиз чарчадик. Пандемия даврида кўп давлатлар “эгоист” бўлиб кетди. Буни ҳам тушуниш мумкин, вазият оғир. Мен ҳам биринчи навбатда ўзимизнинг мамлакат тинчлиги, халқим фаровонлигини ўйлашим керак.

Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. 5 йиллик қисқа муддатда катта ютуқларга эришганимиз бор гап. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради. Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши. Ўйлайманки, ҳукумат тепасига келган янги кучлар ҳам ўз халқини ўйлайди.

Мен ёшлар билан кўп учрашаман ва бир гапни айтаман – ҳар бир дақиқа ғанимат. Олган билимингиз ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Нажот билимда, муаллимда. Пойтахтимиз Тошкент бу бўйича намуна бўлади деб ишонаман”, – дейди Мирзиёев.