Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Жиззах вилоятига келди. Ташриф давомида саноат корхоналари фаолияти, ижтимоий лойиҳалар, янги уй-жойлар билан танишиши кўзда тутилган.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев учрашувда Тошкентда грипп кўпайгани, гриппга қарши вакцина ҳам олиб келтирилаётгани ҳақида гапирди:

«Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш учун 80 трлн маблағ сарфладик. Менга 80 трлн эмас, бир инсоннинг ҳаёти муҳимроқ. Мана кўряпмиз, коронавируснинг бошқа штаммлари ҳам чиқяпти. Бу бизни безовта қиляпти. Қиш келяпти. Ҳозир грипп кучайяпти, айниқса Тошкентда грипп кўпайди. Душанба куни гриппга ҳам қарши вакциналар олиб келяпмиз. Аммо “коронавирус грипп экан” деган гаплар ёлғон. Азиз ҳамюртларим, вакцина қилиш керак. Касаллик осон ўтади, асоратлари камроқ бўлади», – дейди Шавкат Мирзиёев.