Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди

Кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3 -туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Аталанта” учрашуви бўлиб ўтди (3:2).

“Қизил иблислар” ҳужумчиси Роналду ғалаба голига муаллифлик қилди ва чемпионатдаги голларини 38 тага етказди. Бу турнир рекордидир.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь, сешанба куни “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси “РБ Лейпсиг” билан ўйинда дубль қайд этиб (3: 2), Чемпионлар лигасида урган голлари сонини 37тага этказди. Бу кўрсаткич бўйича Роналдуга етиб олган еди, аммо тенглик узоқ давом этмади.