Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида 300 ўйинини ўтказди

Кечаги учрашув 36 ёшли португалиялик учун манкунианлар либосидаги 300 ўйин бўлди, деб хабар беради “Манчестер Юнайтед” расмий сайти. Ҳужумчи “қизил иблислар” сафида олдинги 299 ўйинда 123 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Бунгача у “Реал” ва “Ювентус”да ҳам ўйнаган.

Шунингдек, Роналду Европа мусобақаларида иштирок этиш бўйича Касиляс рекордини янгилади.