Бугун Европа лигаси ҳамда Конференция лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Дастлаб Европа лигасида “Лацио”, “Марсел” билан куч синашди; Конференция лигасида эса “Рома” ўз учрашувини ўтказди.

Италияда “Наполи” Франциянинг “Марсел” клубини қабул қилди ва жамоалар дурранг натижани қайд этдию

“Наполи” – “Марсел” – 0:0

Конференция лигасининг бир қатор учрашувлари ҳам ўз якунига етди. “Тоттенхем” “Витесс” майдонига сафар уюштирди. Муросасиз кечган ўйинда жамоалар гол уришга кўп уринишди, якунда эса “Витесс” гол уриб, ғалабани “шпорлар”дан илиб кетди.

Витесс” – “Тоттенхем” – 1:0

Гол: Виттек

Яна бир баҳсда “Рома” кутилмаганда Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасидан кутилмаганда олтита гол ўтказиб юборди ва сафарда мағлубиятга учради.

“Будё-Глимт” – “Рома” – 6:1

Голлар: Ботхейм,(хет-трик), Берг, Перес, Солбаккен, Пеллегрино.