Ўзбекистон билан чегародош Қирғизистон республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 12:26 да (21.10.2021 йил, Гринвич бўйича 07:26 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 199 км шимолий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Қундуз вилоятида зилзила содир бўлган эди.