20 октябрь куни 11-Фарғона сайлов округига аккредитациядан ўтган маҳаллий ОАВ вакиллари учун пресс-тур ва матбуот анжумани уюштирилди. Бу ҳақида тадбирда бевосита иштирок этган Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов хабар бермоқда.

 

Тадбирнинг иккинчи қисмида қатнашчилар Фарғона шаҳрида жойлашган 15 ҳамда 88-сайлов участкаларига бориб, у ерда сайловчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Жараённи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Даниэла Боттижелли  ва Миндер Мартинлар кузатиб бордилар.