Ўзбекистонда Божхона тизими кейинги икки йил ичида буткул ўзгариши кутилмоқда ва бу ҳақда тегишли қонун имзоланди.

Мазкур қонун кейинги 2 йил ичида тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган.

  • Божхона ҳужжатларининг расмийлаштириш муддати 3 кундан бир кунгача қисқармоқда.
  • Товар ва транспорт воситаларини божхона режимига жойлаштириш бекор қилиняпти.
  • Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган товарларни божхонадан чиқариш ваколатли шахслар томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилади.
  • Божхона тизимига ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилмоқда. Бу божхонадаги ҳисоб-китобларда инсон омилининг аралашувини чеклайди.
  • Эндиликда нафақат аэропортлар балки, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқон марказларида божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари ташкил этилади.

Божхона тизимига солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати киритилмоқда. Бу тадбиркорлар учун эркин товар айланишини кафолатлайди.

Шунингдек, тизимда аппеляция кенгаши ташкил этиляпти, шу кунга қадар тадбиркор билан божхона ўртасидаги мавжуд низоларни судгача ҳал қилади ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.