Пайшанба куни президентликка “Миллий тикланиш” партиясидан номзод Алишер Қодиров тошкентлик сайловчилар билан учрашди.

Учрашув сўнггида номзод журналистларнинг, жумладан “Газета.uz” мухбирининг сайловдан қандай натижа кутаётгани ва қанча овоз йиғишни мақсад қилгани ҳақидаги саволига жавоб берди.

Мен ҳозир тахмин қилмоқчи эмасман. Сайловни натижалари эълон қилингандан кейин маълум бўлади”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, сайлов жараёнидаги рақобат муҳитида яққол фикрлар ажралиб турганини қайд этди.

Лекин, мен бир нарсани эътироф этиб кетишим керак, тажриба ёки сиёсий нуқтаи назардан бўладими барча масалалар бўйича Ўзбекистонда бугун келаётган рақобат муҳитида яққол фикрлар ажралиб турибди. Ва бизни фикрларимиз одамларга ёқмаётган бўлиши мумкин”, — деди номзод.

У сўзи давомида мигрантлардан солиқ ундириш борасидаги таклифини ҳам ёдга олган.

Мана битта айтган таклифимизга шунча негатив муносабат. Мен шунақа гапимни тушунтира олмаётган пайтимда ҳам шу миллат, ватан ҳақида ўйлаяпман, лекин одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми? Афсус билан айтиш керак, агар одамлар мени тушунмаётган бўлса менга овоз бермайди”, — дейди Алишер Қодиров.