Ўзбекистон “Толибон” ҳокимиятини тан олиши учун бир қатор шартларни бажариши кераклигини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Спутник” нашри.

Айни кунларда Афғонистонга оид Москва шаклидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қуйидагиларни айтиб ўтди.

Хойнахой, нафақат Ўзбекистон делегацияси учун, балки ҳамма иштирокчи давлатлар учун гуманитар фалокат яқинида турган Афғонистон халқига ёрдам қўлини чўзиш, асосий мақсад бўлиб қолади. Устига-устак қиш ҳам яқинлашмоқда”,– дейди Иргашев.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон” қўйидаги шартларни бажара олса унинг ҳокимиятиини Ўзбекистон тан олиши мумкин,

– доҳа шартномасидаги мажбуриятларини бажариши

– Афғонистон жамиятининг барча сиёсий томонларини ифодаловчи ҳукумат ташкил этса

– инсон ва аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлай олса

– қўшниларини таҳдидга қўйиб Афғонистон ҳудудидан террорчилар фойдаланишларига йўл қўймаса

Толибон” ҳукуматини тан олиш барча шерик давлатлар томонидан келишилган қадам бўлади, ҳеч ким бошқалардан ажралиб турмайди, лекин ҳозирча тан олиш учун имконият йўқ”, – дейди у.