Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида Спутник Ўзбекистон хабар берди.

Қайд этилишича, автобус Хўжанд шаҳрининг 16-микрорайонида жойлашган автобус бекатидан Тошкентдаги Собир Раҳимов номидаги автовокзалгача бўлган йўналишда ҳаракат қилади. Автобусда юриш вақти 4—4,5 соатни ташкил этади.

Биринчи йўналишда 50 нафар йўловчи Тожикистондан Ўзбекистонга етказилгани айтилган хабарда.

Asian Express компанияси вакили Анвар Ғиёсовга кўра, чипталар сафардан бир кун олдин сотилади ва нархи 100 сомонийни (94—95 минг сўм) ташкил этади.

Агар йўловчи коронавирусга қарши эмланмаган бўлса, у ҳолда ПЗР тестининг манфий натижаси бўлган сертификати бўлиши кераклиги қўшижмча қилинган хабарда.