Россия президенти Владимир Путин коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 30 октябрдан 7 ноябргача ишланмайдиган кунлар (ойлик тўлови сақланган ҳолда) деб эълон қилди.

Шунингдек, Путин ўзининг қарорида эпидимиологик вазияти оғир бўлган туманларга 23 октябрь кунидан бошлаб ишга чиқмасликка рухсат берди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазири Татяна Голикова коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, 30 октябрдан 7 ноябргача ишламайдиган кунларни жорий этишни таклиф қилганди.

Биринчи таклиф Россия Федерацияси Президенти билан боғланиш ва 2021 йил 30 октябрдан 2021 йил 7 ноябргача Россия Федерациясининг бутун ҳудудида ишламайдиган кунларни жорий этиш”, – деган эди Голикова.

Маълумот ўрнида, 19 октябрь Россияда 32 835 минг одамда  коронавирус аниқланди.