Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Шаҳробод-Зафар Диёр” кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ю.З. бошқарувидаги “Cobalt” ҳамда ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги “Lacetti” ва ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомобиллар иштирокида туқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи Ж.Ж. бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси, 1988 йилда туғилган М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.