Тўра Боболов сайловчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 19 октябр куни вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Бойсун, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб, сайлов участкаларида сайловчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ташриф чоғида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Сайлов кодекси талаблари асосида, юқори савияда ўтказиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.