Блогер ҳамда боксчи Жейк Пол ирландиялик Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанжалига муносабат билдирди.

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Ватикандаги жанжалда италиялик машҳур телебошловчи ва ди-жей Франческо Фаччинеттини бурнини синдирган эди.

“Конор кокаин таъсирида ўзини қўшиқчилар олдида шердек тутишни яхши кўради. Конор, сендан ўтиниб сўрайман, мени кўрганингда нимадир хайратланарли ҳунарингни кўрсат!”, – дея “Твиттер”да Макгрегорга мурожаат қилган Пол.

Эслатиб утамиз, Конор Макгрегор Фаччинеттининг ўғли шарафига ўтказилаётган кечада ҳеч  қандай сабабсиз қўшиқчига ташланган ва унинг бурни ҳамда тишини синдирган.