Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Кадастр органлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганш юзасидан маълумотнома тақдим этди. Бу ҳақида агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига Президент ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 1 220та  мурожаат келиб тушган. Соҳа вакиллари томонидан ушбу мурожаатларнинг 1 105таси кўриб чиқилиб, шундан  687тасига ижобий ечим берилган. 416та мурожаат ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли орқали ҳал этилган.

Ечимини топган муаммолардан бири Янгийўл тумани, Шодлик кўчаси, 25-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Сарбаеванинг бир девор қўшнисининг ҳовлиси ўртасидаги чегара аниқлик киритишни сўраб ёзган мурожаатидир. Мазкур мурожаат юзасидан мутахассис жалб қилиниб, чегаралар аниқлиги таъминланди ва икки қўшни низосига сабаб бўлиб келаётган муаммо ҳал этиб берилди.

Келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда дехқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалар ташкил этмоқда.

Соҳага мурожаат этаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари мутахассислар томонидан қайта ўрганиш юзасидан маҳсус ишчи гурухлар ташкил этилиб, манзилли дастур асосида ишлар олиб борилмоқда.