Cadena SER'нинг ёзишича, бу ҳақда ФИФА аллақачон барча миллий жамоалар уюшмаларини хабардор қилган. Бу ишни миллий жамоалар учун янги тақвим доирасида жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, клублар ўз футболчиларини миллий жамоаларга юборадиган кунлар сони йилига 50тадан 30тага қисқартирилади. Халқаро турнирларнинг саралаш босқичи 7та ўйин билан чегараланади. ФИФА бу карорлари билан футболчилардаги юкни камайтиради, деб таъкидламоқда.

ФИФА, шунингдек, УЕФА ҳомийлигида ўйнайдиган миллий жамоаларнинг 4 йиллик ўйинларининг умумий сонини 44тадан 43тага, Жанубий Америка жамоаларида эса 38тадан 34та камайишини қайд этди.