Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги тиббиёт ва таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Жараёнда мутахассислар билан суҳбатлашиб, тавсия ва таклифларини билдирди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги аҳоли гавжум ҳудудларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларининг фаолиятини кўздан кечириб, аҳоли билан мулоқот ўтказди.

Ярмаркаларда мол ва парранда гўшти, мева-сабзавотлар, ун, гуруч, ёғ каби 40 турга яқин маҳсулотлар аҳолига манзур нархларларда сотилмоқда.