Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни давлат сатира театрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.

Фотиҳ Жалолов меҳнат фаолиятини 1986 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институти «Қўғирчоқ актёри маҳорати» кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган.