Афғонистон Ички ишлар вазири ўз жонига қасд қилганларнинг оилаларига ер участкалари беришни ваъда қилди. У шунингдек, уларни “Ислом ва мамлакат қаҳрамонлари” деб атаган. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди.

Вазирлик матбуот котиби Қори Саид Хостининг қайд этишича, “Толибон” ҳукуматида Афғонистон Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Саражуддин Ҳаққоний ўлган худкушларнинг оилаларига пул ва кийим-кечак топширган. Бундан ташқари, у уларга ер участкаси беришни ҳам ваъда қилган.

Маълум қилинишича, Ҳаққоний бу учрашувни Кобулдаги энг машҳур меҳмонхоналардан бирида – қироль Зоҳиршоҳ даврида чет эллик сайёҳларни қабул қилиш учун қурилган беш юлдузли “Intercontinental” меҳмонхонасида ўтказган. Шулар билан бир қаторда, Ҳаққоний шаҳид бўлган қурбонларни мақтаб, уларни “Ислом ва мамлакат қаҳрамонлари” деб атаган.

“Учрашув охирида у оилаларга 10 минг афғон (110 доллардан ошиқ) ва кийим-кечак тарқатди. Ҳар бирига ер ваъда қилинди”, — деб ёзган Хости ўз “twitter”ида.

Маълумот ўрнида, август ойи бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида эса АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аеропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди. 31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аеропортини тарк этиб, Афғонистондаги 20 йилга яқин ҳарбий хизматни тўхтатди.

Сентябрь ойининг бошларида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Тослан биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ томонидан санкция қилинган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилган.