Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро Медиа холлда “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва ОАВ вакиллари иштирок етишди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда сайлов жараёнларидаги фаол иштироки масалалари бўйича Танзила Норбоева Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 102 нафари ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 65 минг 974 нафарини хотин-қизлар ташкил этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида Марказий сайлов комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” мавзусидаги семинарларда хотин-қизларининг сайлов жараёнидаги иштироки борасидаги касбий билим даражасини оширишга доир муҳим фикрлар билдириб ўтилди.

Тадбирда Azon.uz мухбирининг “касалхоналар ёки туғруқхоналарда бўлган аёллар сайлов жараёнларида қандай иштирок этади”, – деган саволига Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев

Бу жуда долзарб масала, ҳақиқатдан ҳам барчани сайлов жараёнларига тўлиқ жалб қилиш мақсадида бу борада бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Республикамиздаги касалхоналарда даволанаётган сайловчиларимиз учун алоҳида кўчма сайлов қутилари жорий қилинади. Бундан кўзланган мақсад барча юртдошларимизни сайлов жараёнларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлашдир”, – деди.

Ўзбекистондаги сайлов участкаларида сайловчилар учун бир қатор шароитлар яратилган. Жумладан тиббиёт ҳамда она ва бола хонаси, имконияти чекланган сайловчилар учун қулайликлар мавжуд.

Лекин сайлов кунида участкаларда намоз ўқиш учун қандай шароитлар қилинган? Сайловчилар-ку майли, уйларига ёки масжидга бориб ўқишар, бироқ сайлов участкасида хизмат қиладиган ходимлар учун нима қилишади?

Бу саволга Марказий сайлов комиссияси матбуот котибининг айтишича, махсус намозхона қилинмаса-да, намоз вақти намоз ўқишни истаганларга шароит яратиб берилиши мўлжалланган экан.