Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 29 214 488 дозани ташкил қилмоқда.

14 октябрь ҳолатига кўра, 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган. аввалроқ ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди.