Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлил қилди.

Унга кўра, коронавирус касалиги 60 ёш ва ундан катталарда кўп учрамоқда (20 фоиз), 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган фуқароларни COVID-19 инфекцияси четлаб ўтмоқда.

  • 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;
  • 15-19 ёшдагилар 6 фоиз;
  • 20-29 ёшдагилар 14 фоиз;
  • 30-39 ёшдагилар 19 фоиз;
  • 40-49 ёшдагилар 13 фоиз;
  • 50-59 ёшдагилар 12 фоиз;
  • 60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида

  • 333 нафар оғир;
  • 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда.

Ушбу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллардир.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181312 (+354) нафарни ташкил этмоқда.