Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистон Республикаси Аксай шаҳрида ўтказиладиган “Дуслик” халқаро турнирда иштирок этишди. Ушбу халқаро турнирда 2006-2007 йилларда таваллуд топган боксчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, 7 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:

Олтин :

-46кг: Илҳом Эргашев
-48кг: Нодир Аллаберганов
-57кг: Акбар Аҳмадов
-63кг: Ҳожиакбар Кудратов
-70кг: Абдуқодир Тахли
-80кг: Рахмонжон Қодиров
+80кг: Асилбек Ишмуродов

Кумуш:

-52кг: Фаррух Раҳматуллаев
-63кг: Сардор Дилолов

Маьлумот учун, мураббий Рамзжон Ахмедов мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.